апрел 24, 2022 14:31 Asia/Tashkent
  • Ал-Ақсо масжиди раиси фаластинликларга: ҳимоя қилиш учун Масжид-ул ақсога келинг
    Ал-Ақсо масжиди раиси фаластинликларга: ҳимоя қилиш учун Масжид-ул ақсога келинг

Ал-Ақсо масжиди раиси барча фаластинликлакрни Рамазон ойида бу масжидни ҳимоя қилиш учун Ал-Ақсога келишларини сўради.

Бугун Масжид-ул-ақсо раиси Шайх Умар Ал-Касваний  Ал-олам телеканалининг  “Al-Quds as-Samoud” (Қудс барқралиги)  дастурида Исроил режими  ҳарбийларининг шафқатсиз ҳаракатлари  Вақф идораси ва  Масжид-ул-ул ақсо масжидини ҳимоя қилувчиларини ўз вазифларидан воз кечишга сабаб бўлмайди деб айтди.

Умар-ал Касваний шунингдек,  бутун дунёдаги фаластинликларни Муборак Рамазон ойида  Масжид-ул-ақсога келишлари ва уни қўллаб-қувваташга чақириб, араб ва ислом давлатлари ва уларниг ҳукмдорлари Масжид-ул ақсони ҳимоя қилиш ва Исроил режимининг бу масжидга нисбатан тажовузини такрорлашга йўл қўймасликка масъулдир деб аниқлик киритди.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати ҳам  баёнотида, сионистик режим армияси ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистларни  Масжид-ул-ақсо ва ҳарбий соҳил шаҳарлари майдонлари ва ҳовлисида фаластинилкларга қарши кучайиб бораётган шафқатсиз ҳужумлари хусусида огоҳлантириб,  сионстик режимга қаттиқ жавоб қайтаришини маълум қилди.

Қуддус ва Ал-Ақсо масжиди 15-апрел, жума кунидан бери сионист қуролли кучлар ва фаластинлик намозхонлар ўртасида ўтган йилдаги энг даҳшатли тўқнашувларга гувоҳ бўлмоқда. Тўқнашувлар чоғида 350 фаластинлик яраланган, яна 400 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Ёрлиқ