Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионистик режимнинг Қуддусни босиб олишни тўхтатишга чақирди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионистик режимнинг Қудусни тўлиқ ишғолини тўхтатиш ва Қудс пойтахтлиги билан Фаластин давлатини ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади.
Бугун Ислом ҳамкорлик ташкилоти босиб олинган Қудс шаҳрининг тарихий ва ҳуқуқий мақомини ўзгартиришга қаратилган сионистик режим ҳаракатларини қоралаб, ишғолчи режимнинг Қудс шаҳридаги вазиятини ўзгартиришга қаратилган ноқонуний уринишларини таъкидлади ва барча давлатлар ва халқаро ташкилотларни бу ўзгартиришга жиддий аксиламал кўрсатишга чаиқрди.
Бу ташкилот Фаластин ҳудудларида содир бўлган барча воқеаларда ишғолчи режимни айблади ва халқаро ҳамжамиятни ишғолни тугатиш ва ушбу режимни жазолаш масъулиятини ўз зиммасига олишга чақирди.
Ислом ҳамкорлик ташкилот ишғолчи режимни Қуддус шаҳрини аннекция қилишни тўхтатишга чақириб, Ғарбий Осиёда тинчлик Фаластин ишғолини тугаши билан боғлиқлигини таъкидлади.
Ал-Ақсо масжиди Қуддуснинг исломий -фаластинлик ўзига хослигини асосий рамзи сифатида ҳар доим сионистик режимнинг бузғунчи ҳаракатлари нишонига айланган.
Қуддус ва Ал-Ақсо масжиди 15-апрел, жума кунидан бери сионист қуролли кучлар ва фаластинлик намозхонлар ўртасида ўтган йилдаги энг даҳшатли тўқнашувларга гувоҳ бўлмоқда. Тўқнашувлар чоғида 350 фаластинлик яраланган, яна 400 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.