апрел 28, 2022 14:11 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ: Имом Хумайний /р.а/ Қудс кунини эълон қилиш билан дунёда катта бурилиш нуқтаси бўлди
    Ҳизбуллоҳ: Имом Хумайний /р.а/ Қудс кунини эълон қилиш билан дунёда катта бурилиш нуқтаси бўлди

Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби ўринбосари қаршилик кучлари Фаластинни ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлар экан, Қудс кунининг эълон қилишини дунё йўналишидаги йирик бурилиш нуқтаси деб айтди.

Ал-аҳд сайтининг хабар қилишича, Ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари Шайх Наъим Қосим, " Фаластин, майдонлар иттифоқи ва куч ва ғалаба тенгламаси"  номли Қудс кунига бағишлангани сиёсий йиғилишда, Имом Хумайний /р.а/  Қудс бошланғич нуқтаси ва озодлик йўли бўлиши учун Халқаро Қудс кунини эълон этдилар деб айтди. Наъим Қосим ўз сўзларида  уфқда кўриниб турган сиоинст душман билан муносабатларни нормаллаштириш катта хиёнатдир ва қаршиликни рад этиш ва унга қарши туриш эса  Исроилнинг талабларига тан беришдир деб таъкидлади.

Шайх Наъим Қосим ўз сўзларининг бошқа қисимда, Эрон Фаластинни ҳимоя қилиши билан  қарама-қаршиликни қандай йўлга қўйиш, тенгламани ўзгартиришга қордирлигини исботлади ва Фаластиннинг улушларини ҳам кўпайтирди деб қўшимча қилди.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўринбосари,  Фаластин ернинг бир бўлаги эмас балки глобал гуманитар муаммодир ва буни эса Имом Хумайний /р.а/ Қудс кунини эълон қилиши билан  амалга оширдилар деб аниқлик киритди. У шунингдек Имом Хумайний  Қудс саёрамиздаги инсонларнинг қалби ва онгида жойлашиши учун Қудс кунии эълон қилдилар деб баён этди.

Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.

2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир.

Ёрлиқ