Ҳизбуллоҳ: Исроилнинг ҳар қандай ҳужумига дарҳол жавоб қайтарамиз
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби мамлакат сайловлари Исроилнинг ҳар қандай ҳужумига аксиламал кўрсатишимизга халақит бермайди ва Исроилнинг ҳар қандай ҳужумига зудлик билан жавоб берамиз деб атйди.
Ал-Манор телеканлининг кечанги хабарига кўра, Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Халқаро Қудс кунига бағишланган сўзларида, Ливан қаршиилк ҳаракати ҳозирлик чўққисида эканини ва сионист душман томонидан энг кичик хатога йўл қўйилса қаршиликнинг тез ва тўғридан-тўғри реакциясига дуч келади деб қўшимча қилди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ Фаластин масаласи динимиз, иймонимиз ва қадр-қимматимизнинг бир қисми эканини таъкидлаб, биз ҳеч қачон Фаластинни унутмаймиз деб таъкидлади.
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнига қарши туриш кераклигии баён этиб, шу кунларда биз гувоҳ бўлаётган энг катта иккиюзламачилимк, Форс кўрфази мамлакатлари сиоинстлар билан алоқаларни Фаластин халқига хизмат қилиш сифатида баҳолашмоқда деб изоҳлади.
Насруллоҳ шунингдек, албатта бир кун Қудсга номоз ўқиймиз ва сионистлар ва бошқа душманлар бу кунни узоқ ва биз эса яқин биламиз деб айтди.
Ҳизбуллоҳ бош котиби Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг Қудс хусусидаги сўзларига тўхталиб, бу сўзларни Фаластин ва минтақадаги қаршилик ҳаракатларини қўллаб-қувқатлашга жиддий ва қатъий содиқлик эканини кўрсатади.