май 08, 2022 14:57 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони қироли касалхонага ётқизилди
    Саудия Арабистони қироли касалхонага ётқизилди

Саудия Арабистони қироллиги маҳкамаси қирол Салмон бин Абдулазизнинг Жиддадаги касалахонага ўтказилганини эълон қилди.

Саудия Арабистони расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун бу мамлакат қироллик маҳкамаси  Арабистон қироли Салмон Абдулазиз Жидда шаҳридаги "Малик Файсал"  касалхонасига олиб кетилганини эълон қилди.

Wass News агентлиги ҳеч қандай изҳорот бермасдан у баъзи тиббий текширувлар учун шифохонага олиб кетилганини иддао қилди.

Бу эса Саудия қиролининнг икки ой ичида иккинчи марта касалхонага ётқизилишидир. Қироллик маҳкамага кўра у тиббий текширувдан ўтаётганида юрак батареясини алмшатириш учун 16 март "Малик Файсал" касалхонасига ҳам олиб кетилган.

Ўган йили (2021-йил)  Саудия Арабистони шимоли-ғарбидаги Наум шаҳридаги қароргоҳида узоқ вақт қолиши ва бир ярим  йил давомида камерлар олдида пайдо бўлмагани кўплаб баҳс -мунозараларга сабаб бўлганди ва кўпчилик унинг кексалиги ва ишларни бошқраишга қодир эмаслигига  ишора қилди.

Айримлар жумладан Саудиянинг таниқли мухолифат етакчиси Мадавий Ар-Рашид Саудия қироли энди  унинг атрофидаги муаммоларни  тушунишга қодир эмаслигии ёзди.

 

 

Ёрлиқ