май 15, 2022 13:33 Asia/Tashkent
  • Саудия валиаҳд шаҳзодаси ва АҚШ Марказий разветка бошқармаси раҳбарининг махфий учрашуви бўлиб ўтди
    Саудия валиаҳд шаҳзодаси ва АҚШ Марказий разветка бошқармаси раҳбарининг махфий учрашуви бўлиб ўтди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ Марказий разветка бошқармаси -ЦРУ раиси билан учрашди ва икки томон нефт бозори ва Ар-Риёднинг Хитой қуролларини сотиб олиши ҳақида фикр алмашди.

Кеча "Арабий 21 ахборот" сайти АҚШ Марказий разветка бошқармаси директори Уилям Бернз Саудия Арабистонинг Жидда шаҳрида бу мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашиб мулоқот қилганини хабар қилди.

 3 хабардор манбаларга таяниб, Интерспат сайти ҳам  учрашув АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Саудия Арабистонни нефт қазиб чиқаришни кўпайтиришга ва Ар-Риёдни Хитой қуроллар сотиб олишни тўхтатишга ундаш учун саъй-ҳаракатларини амалга оширган бир пайтда бўлиб ўтди.

Хабарга кўра, АҚШ Марказий разветка бошқармаси раиси Саудия Арабистони расмийлари томонидан қироллик оиласи маҳбусларини озод қилиш зарурлигини ҳам таъкидлаган.

Ўтган ҳафта Саудия Арабистонини нефт қазиб олиш режасига содиқ эканини таъкидлаб, АҚШнинг ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳар қандай таклифни рад этди.

Интерспат сайти шунингдек  ЦРУ директори  бу учрашув ортидан  Ар-Риёд режимни Пекиндан баллистик ракеталар  сотиб олиш ниятини муҳокама қилгач, Бин Салмондан Хитойдан қурол сотиб олмасликни сўраган.

Қўлга олинган Саудия шаҳзодларига келсак Бернз шунингдек Саудия Арабистони  валиаҳд шаҳзодаси бин Салмонни собиқ валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Ноиф  ва 2017 йилдан бери ҳибсга олинган бошқа шаҳзодаларини озод қилишга чақирди.

 

Ёрлиқ