август 15, 2023 17:15 Asia/Tashkent
  • Урушнинг Яман болаларига таъсирининг турли ўлчамлари
    Урушнинг Яман болаларига таъсирининг турли ўлчамлари

Яманга қарши уруш ҳали тугамаган. Яман Саудия-Амирлик коалиция урушига гувоҳ бўлган охирги 8 ярим йил ичида болалар асосий қурбонлардан бири.

Саудия Арабистони АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа бир қанча давлатларнинг кўмагида 2015-йил март ойидан буён Яманга қарши ҳарбий тажовуз ўтказиб, мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан блокадага олди. Бу уруш натижасида миллионлаб яманлик болалар турли йўллар билан қурбон бўлди. Ҳалок бўлиш ва ярадор бўлиш урушнинг яманлик болаларга таъсиридан фақат бир кўринишидир.

Яман Миллий Нажот Ҳукумати Инсон ҳуқуқлари вазири Али Ал-Диламий шундай деди:Саудия Арабистони-БАА коалициясининг Яманга қарши уруши бошланганидан буён саккиз минг яманлик болалар ушбу коалиция кучларининг бевосита ҳужумлари натижасида ҳаётдан кўз юмди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маьлумотларига кўра, ҳар куни 80 дан ортиқ гўдаклар халқаро миқёсда тақиқланган қуроллардан фойдаланиш туфайли ҳаётдан кўз юмади. 11 мингдан ортиқ болалар эса урушда яраланган.

Бундан ташқари, ўн минглаб эрта туғилган чақалоқлар Яманга қарши урушнинг яна бир натижасидир. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоботида Саудия Арабистони коалициясининг халқаро миқёсда тақиқланган қуроллардан фойдаланиши натижасида яманлик чақалоқларнинг 39 фоизи муддатидан олдин туғилганига ишора қилади. Бу бир миллион 120 минг чақалоқ дегани.

Очлик ва болаларнинг касаллиги Яманга қарши урушнинг яна бир аниқ натижасидир. Ҳисоботларга кўра, 11 миллионга яқин яманлик болалар очликдан ўлиш хавфи остида. Улар озиқ-овқат ва тиббий ёрдамга жуда муҳтож, шунингдек, 2 миллион 200 мингга яқин бола тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

Яманлик болалар

 

Юқорида қайд этилган ҳолатлардан ташқари, ота-оналар ва болаларнинг бошпанасиз қолишлари урушнинг яна бир оқибатидир. Яманлик болалар кўрган моддий зарарлардан ташқари, уруш улар учун кўплаб психологик оқибатларга олиб келди ва уларнинг келажакдаги ҳаётини жиддий хавф остига қўйди.

Миллий Нажот Ҳукумати Инсон ҳуқуқлари вазирлиги матбуот котиби Ориф Ал-Амери бу борада шундай деди:Яманлик болалар жуда оғир ва оғир жисмоний ва руҳий шароитларда яшашлари, Яман қамалидан кейин соғлиғининг йўқлиги, қотиллик, кўчирилиш, қочқинлик ва барча ҳуқуқларининг бузилиши уларга бу шароитларни юклади.

Яманлик инсон ҳуқуқлари фаоли Аҳмад Абу Ҳамра бу борада уруш ва қамал оқибатлари тугашидан кейин ҳам фарзандларимиз устида давом этишига шубҳа йўқлигини айтди. Баъзи яманлик болалар оилаларини бутунлай, бошқалари эса оила аъзоларининг бир қисмини йўқотдилар.

Якуний нуқта шуки, уруш яманликларга олиб келган очиқ ва яширин оқибатларга қарамай, ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги ташкилотлар ҳам буни кўп марта тан олган, аммо бу ташкилот яманлик болаларни қўллаб-қувватлаш борасида жиддий чора кўрмади. Бу ҳақда Миллий нажот ҳукумати инсон ҳуқуқлари вазирлиги матбуот котиби Ареф Амери маълум қилди:Америка, Саудия Арабистони ва Амирликларнинг Яманга тажовузи бошланганидан бери саккиз мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган бўлса-да, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яманлик болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти йўқ.

Яманлик инсон ҳуқуқлари фаоли Аҳмад Абу Ҳамра ҳам шундай деди:Агар бу жабрдийда болалар Украинадек бошқа давлатда бўлса, осмон ерга етиб, ташкилотлар уларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, азобларини камайтиришга ҳаракат қилар эди.

Ёрлиқ