Туркиянинг Ироқ шимолидаги ҳарбий базаси учувчисиз учоқлар ҳужумига учради
(last modified Sun, 22 May 2022 07:44:02 GMT )
май 22, 2022 12:44 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг Ироқ шимолидаги ҳарбий базаси учувчисиз учоқлар ҳужумига учради
    Туркиянинг Ироқ шимолидаги ҳарбий базаси учувчисиз учоқлар ҳужумига учради

Кеча Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятидаги Баашиқода жойлашган Туркиянинг " Зеликан" номли базасига дрон орқали ҳужум уюштирилди.

Эслатиб ўтамиз Баашиқа ҳудуди  Ироқ шимолидаги турк ишғолчи кучлари мавжуд бўлган ҳудудларидан биридир.

Кеча Ироқнинг Сабирин нюс сайти ҳам камида 6 та номаълум ҳарбий учувчисиз учоқлар Баашиқадаги турк ишғолчи базасини нишонга олганини хабар қилди.

Хабарга кўра учувчисиз учоқлари ҳужуми ортидан " Зеликан" базасидан тутун ва олов кўтарилган.

Айрим бошқа манбалар,  учувчисиз учоқлар ҳужумида икки турк аскари ва бир нафар пудратчиси ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Туркия армияси сўнгги йилларда Курдистон ишчилар партияси унсурларига зарба бериш баҳонасида Ироққа бир неча бор  бостириб кирган. Бу тажовузлар Ироқ ҳукумати ва дунёнинг бошқа давлатларининг кескин муносабатлари ва аксиламалларига учради.

 

Ёрлиқ