май 25, 2022 12:00 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари ўқидан яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари ўқидан яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди

Ахборот манбалари, Ноблус шарқидаги сионистик режим жангарилари ўқидан фаластинлик ўсмирниг шаҳид бўлганини маълум қилдилар.

Фаластиннинг Маъо ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, 16 ёшли  Ғайс Рафиқ Ёмин сионистик режим жангаларининг Иордания дарёсининг ғарибй соҳилидаги Ноблус шарқига уюштирган ҳужумида  шаҳид бўлди.

Фаластин Қизил ярим ой жамияти  сионистик режимнинг ҳужумида Ноблус шаҳрида  80 нафар фаластинлик яраланганини ҳам тасдиқлади.

Женин қаршилик батальони ҳам ушбу гуруҳнинг мужоҳидлари Қуддусдаги ишғоллчи режим кучларини бевосита нишонга олгани натижасида уларнинг бир қанчаси яраланганини қўшимча қилди.

Хабарга биноан, сионист жангарилари шаҳарчаларда яшайдиган сионистларни Талмуд маросимларини ўтказиш учун Юсуф /а/ қабрга босқин уюштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудга ҳужум қилган.

Фаластин қаршилик гуруҳлари бундан олдин, сионистик режимнинг экстремистик сионистларга Масжидулақсо ва бошқа барча муқаддас маконларда Талмуд маросимларни ўтказишга рухсат бергани хавфли бўлиб фаластинликлар принсиплари ва қадриятларини бузиши ва Фаластин халқнинг ҳис-туйғуларини қўзғатишдир деб эълон қилмоқда.

 

Ёрлиқ