Сионистлар ҳужумида фаластинлик қиз шаҳид бўлди
(last modified Wed, 01 Jun 2022 08:47:29 GMT )
июн 01, 2022 13:47 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ҳужумида фаластинлик қиз шаҳид бўлди
    Сионистлар ҳужумида фаластинлик қиз шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Иордания дарёсининг ғарбий соҳили жанубида шаҳидлик операция уюштириш баҳонасида фаластинлик қизни ўққа тутиб шаҳид қилди.

Эслатиб ўтамиз, шаҳарчада яшайдиган сионистлар ҳар доим турли баҳоналар билан фаластинилкларга ҳужум қилиб, уларни шаҳид қилдади, ярадор этади ва ҳибсга олади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Фаластин манбалари, бир фаластинлик қиз Ал-Халил шимолидаги Ал-араб лагери яқинида сионист режим жангарилари ўқидан шаҳид бўлганини маълум қилди.

Фаластин манбалари сионист жангарилари шаҳидлик операциясини амалга оширишда айблаб бу қизни ўққа тутганини хабар қилди.

Фаластин Қизил ярим ой жамияти ҳам  сионистик режим жангарилари,  тиббиёт ва ёрдам ходимарнинг ўтишма содир бўлган жойга етиб боришига тўсқинлик қилгани ва  фаластинлик қиз   20 дақиқа кечикиш билан касалхонага олиб кетилганини билдирди.

Фаластин асирлари идораси ҳам тарқатган баёниясида, қизчанинг исми Ғуфрон Вароста  экани ва Исроил қамоқхоналаридан озод этилган маҳбуслардан экнинин таъкидлади.

Фаластин қаршилик кучлари сионистик режим ҳужумлари давом этса, қаттиқ жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирмоқда.

 

Ёрлиқ