Фаластин қаршилик кучлари босиб олинган Асқалонни ракета билан нишонга олди
(last modified Sat, 18 Jun 2022 11:50:31 GMT )
июн 18, 2022 16:50 Asia/Tashkent
  • Фаластин қаршилик кучлари босиб олинган Асқалонни ракета билан нишонга олди
    Фаластин қаршилик кучлари босиб олинган Асқалонни ракета билан нишонга олди

Фаластин манбалари Ғазо бўлгасидан и ишғол остидаги Асқалонга иккита ракета учирилганини маълум қилди.

Ал-Жазира ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун эрталаб фаластинлик манбалари, тарқатган хабарида, сионистик режимнинг ҳужумларига  жавобан  Ғазо секторидан ишғол этилган Асқалон ҳудуди томон 2 ракета отилганини маълум қилди. Хабарга биноан,  Ғазо секторидан ракеталар отилиши билан  ишғол остидаги Асқалонга ракета ҳужуми  хавфи ҳақида тревога ва сирена янради.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар ҳақида хабар берилмаган.

Айни пайтда Исроил ҳарбий самолётлари кеча Ғазо бўлгаси шимолидаги Байтҳанунни бомбардимон қилди.

Пайшанба куни ҳам қамал остидаги Ғазода Исроил режими денгиз кучларининг уларга ҳужуми оқибатида 3 фаластинлик балиқчи яраланганди.

Кеча жума куни эрталаб сионистик режим жангарилари 3 нафар ёш фаластинликларни олиб кетаётган автомобилни ўққа тутдилар ва улар шаҳид бўлдилар.

Исроил режими  армиясининг Фаластинга  ҳужумлари сўнгги ойларда кескин ошган.