Ироқ шимолидаги Туркия ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради
(last modified Sat, 23 Jul 2022 06:41:34 GMT )
июл 23, 2022 11:41 Asia/Tashkent
  • Ироқ шимолидаги Туркия ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради
    Ироқ шимолидаги Туркия ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради

Кеча Ироқ шимолидаги Найнаво вилояти Баъшиқа ҳудудуда жойлашган " Зеликан" номли Туркия ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради.

Эслатиб ўтамиз, Баъшиқа сўнги йилларда, Ироқ шимолидаги турк ишғолчи кучлари мавжуд бўлган ҳудудлардан биридир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ироқнинг "Собирин" ахборот канали  кеча " Зеликан"базасига камида 14 та град ракетаси учирилганини маълум қилган.

Ракета ҳужумида мумкин бўлган зарар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча изоҳ берилмаган. Ракета ҳужуми турк жангариларини Ироқ шимолига ҳужумидан бир соат ўтиб содир бўлди.

Ҳужум учун масъулиятни  иккита нотаниш гуруҳлар ўз зиммасига олган.

Чоршанба куни Туркия армиясининг Деҳук вилоятидаи сайёҳлик марказига уюштирган артиллерия ҳужуми оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди ва 31 нафар жароҳатланди.

Ироқ бош вазири Мустафо Ал-Козимий эса бу ҳужумни қоралаб Бағдод давлати Туркия тажовузига жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қллишини таъкидлайди деб изоҳлади.