Ислом азиз пайғамбари /с/ нинг мубоҳала куни қандай кундир?
(last modified Sun, 24 Jul 2022 10:49:55 GMT )
июл 24, 2022 15:49 Asia/Tashkent
  • Ислом азиз пайғамбари /с/ нинг мубоҳала куни қандай кундир?
    Ислом азиз пайғамбари /с/ нинг мубоҳала куни қандай кундир?

Бугун -якшанба ҳижрий-қамарий 1443-йил зулҳижжа ойининг 24 -куни 2022-йил 24 июль, Мубоҳала кунига тўғри келади.

 Ислом азиз пайғамбари /с/ нинг Нажрон насронийлари билан мубоҳаласи ислом аввалидаги воқелардан бири бўлиб, пайғамбаримизнинг даъватларининг ҳаққонийлигини кўрсатади ва ул зотнинг саҳобалари жумладан Ҳазрат Али /а/, Ҳазрат Фотима /с.а/ ва Имом Ҳусейн /а/нинг фазилатига далалолт қилади.

Мубоҳала воқеаси ҳижрий тўққизинчи йилнинг 24 зийҳижжа куни содир бўлган ва Мубоҳала ояти деб номланувчи Оли Имрон сурасининг 61-оятида бунга ишора қилинган.

Бу воқеа шиа ва сунний мусулмонлари манбаларида қайд этилган. Шиалар Мубоҳала оятига асосланиб имом Али /а/ ислом пайғамбари /с/ нинг руҳи ва жони эканлигига ишонишади.

Манбаларга биноан, Нажрон насронийлари ва уларнинг эъқтиқодсизлиги билан баҳс-мунозарадан сўнг Ислом пайғамбари /с/ мубоҳалани таклиф қилган ва улар қабул қилганлар лекин ваъда қилинган кунда Нажрон насронийлари мубоҳала қилишидан бош тортдилар.

Мубоҳала бу ҳақиқатни исботлаш учун Аллоҳнинг лаънати ва нафратини  талаб қиишдир ва ҳар бири ҳақ деб иддао қиладиган икки тараф ўртасида содир бўлади.