июл 26, 2022 11:51 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Насруллоҳ: сионистик режимнинг Ливанга қарши ҳар қандай ҳаракати қаттиқ жавоб билан кутиб олинади
    Ҳасан Насруллоҳ: сионистик режимнинг Ливанга қарши ҳар қандай ҳаракати қаттиқ жавоб билан кутиб олинади

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Тамуз урушидан бугунгача Исроил режими Ливанга қарши ҳар қандай ҳаракати қаттиқ жавоб билан кутиб олинишини англаб етди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Ливаннинг Ал-Маёдин телеканали билан газ конининг аҳамияти ҳақидаги сўзларида Ливан ҳукумати ва унинг бойликларини ҳимоя қилиш учун тўғри қарор қабул қила олмайди ва шунинг учун қаршилик бу қарорни қабул қилишга мажбур деб таъкидлади. У ўз сўзларида  Ҳизбуллоҳнинг мақсади Ливан нефт ва газ қазиб олиш чунки бу Ливан омон қолишнинг ягона йўли деб изоҳлади.

У шунингдек Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режимни Ливан сувларидаги баҳсли ҳудудда нефт ва газ қазиб олмаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантирган чунки  у қаршиликка дуч келади деб баён этди. Насруллоҳ биз Исроил томонидан Ливаннинг нефт ва газ қазиб олинишига жидий қараймиз, ҳатто бу урушга олиб келса ҳам. Бундан олдин ва кейин  бу душманнинг ишларига боғлиқ деб таъкидлади.

Унга кўра, Исроилнинг денгизда ёки қуруқликда қаршиликнинг аниқ ракеталари ета олмайдиган нишони йўқ. Ҳизбуллоҳнинг мудофаа қудрати ва учувчисиз самолётларига тўхталиб ўтган Насрулоҳ ўтган йиллар давомида бизнинг дронларимиз доимо босиб олинган Фаластинга кириб келганини ва душман уларни ушлаб туришидан ожиз қолди ва дронлар қайтаб ўз базаларига келди дея аниқлик киритди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ Ҳизбуллоҳ етарли даражада денгиз ҳужуми ва мудофаа қудратига эга ва босиб олинган Фаластин сувларининг исталган нуқтасида душманни тўхтатиб қўйиш ва зарба беришга тайёр деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ