Ноблусда сионистлар томонидан 2 фаластинлик шаҳид этилди
(last modified Tue, 09 Aug 2022 12:25:35 GMT )
август 09, 2022 17:25 Asia/Tashkent
  • Ноблусда сионистлар томонидан 2 фаластинлик шаҳид этилди
    Ноблусда сионистлар томонидан 2 фаластинлик шаҳид этилди

Сионистик режимнинг Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги эски Ноблус шаҳрида жойлашган уйлардан бирига уюштирган ҳужумида икки нафар фаластинлик ёш шаҳид бўлди.

Фаластин Ал-явм телеканалининг хабар қилишича, Ноблус шаҳридаги бу уйнинг сионистлар томонидан қуршовга олингани ортидан бу шаҳарда босқинчи сионистик режим махсус кучлари ва қаршилик жангчилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлди.

Фаластин манбалари шаҳидаридан бири Иброҳим Ал-Ноблусий Фатҳ ҳаракатининг ҳарбий бўлими, Ал Ақсо шаҳидлари батальонлари аъзоси ҳисобланади. Айрим хабарларга биноан,  сионистик режим кучлари зикр этилган уйга ҳужумда ракетадан фойдаланган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ноблус шаҳрининг эски қисмида сионистларнинг ўқларидан камида   40 нафар Фаластин фуқароси яраланганини хабар қилди.

Ёрлиқ