Туркия қирувчи самолётларининг ҳужуми оқибатида 3 нафар суриялик ҳалок бўлди
(last modified Wed, 17 Aug 2022 07:02:04 GMT )
август 17, 2022 12:02 Asia/Tashkent
  • Туркия қирувчи самолётларининг ҳужуми оқибатида 3 нафар суриялик ҳалок бўлди
    Туркия қирувчи самолётларининг ҳужуми оқибатида 3 нафар суриялик ҳалок бўлди

Туркия қирувчи самолётининг Суриянинг Ҳалаб-Алеппо атрофидаги ҳудудга берган авиазарбаларида 3 нафар суриялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.

Туркия армияси террорчиларга қарши кураш баҳонасида Суриянинг шимолий ва шимол-шарқидаги  айрим ҳудудларни тахминан икки ярим йил аввал босиб олган ва бир гуруҳ турк  аскари ҳамон бу ҳудудларда бор.

Суриянинг Соно ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Туркия қирувчи самолётлари Алеппонинг Рифидаги баъзи ҳудудларни нишонга олди ва натижада уч нафар суриялик аскари ҳалок бўлди, 6 нафари яраланди. Ҳисоботга биноан, бу ҳужум Туркиянинг қуролли террор  бу ҳужум Туркиянинг қуролли терор гуруҳларини қўллаб -қувватлашни давом эттиришининг далилдир.

Шу билан бирга кеча Сурия Мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос  Сурия давлати дўст давлатлар кўмагида  ғалаба қозониш ва барқарорликни тиклаш йўлида қатъий ва жиддий қадамлар билна олға интилмоқда ва Суриядаги АҚШ ва Туркия ишғолига барҳам бериш керак деб эълон қилди.

Аббос ўз сўзларида  Сурия миллий суверенитети АҚШ ва Туркия томонидан босиб олинган қисмларда ўрнатиши керак ва Сурия давлати эса ҳозирда талон-тарож ва ўғрилик содир бўлаётган мамлакат миллий ресурсларидан фойдаланши мумкин деб айтди.

Ёрлиқ