сентябр 05, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари ўқидан фаластинлик яна бир ёш йигит шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари ўқидан фаластинлик яна бир ёш йигит шаҳид бўлди

Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Женин шаҳрида фаластинлик ёшлардан бири сионистик режим томонидан ўққа тутилди ва натижада шаҳид бўлди деб эълон қилди.

Эрон телерадиомкомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш  вазирлиги тарқатган баёнотида, Женин шаҳридаги Қабатия шаҳрида сионистик режим жангарилар томонидан шаҳид этилган фаластинлик исми Тоҳир Муҳаммад Зокорнадир.

Фаластин манбалар  фаластинлик Тоҳир Муҳаммад Зокорна бошидан ўқ еганини ва олган жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилганидан сўнг шаҳид бўлганини эълон қилди.

Ғарбий Соҳил шимолидаги  Ал-Халил ҳудудида тушдан кейин бир фаластинлик ёш ҳам Исроил жосуслари томонидан ўққа тутилди ва у шаҳид бўлди.

Фаластин ОАВ статистик маълумотларига биноан, жорий йилнинг август ойида сионистик режим Ғазо сектори, Ғарбий соҳил ва босиб олинган Қуддусда 59 нафар фаластинликни шаҳид қилган.

Ёрлиқ