Ғарбий соҳилда сионистик жангарилар томонидан ўққа тутилган фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Wed, 07 Sep 2022 10:22:11 GMT )
сентябр 07, 2022 15:22 Asia/Tashkent
  • Ғарбий соҳилда сионистик жангарилар томонидан ўққа тутилган фаластинлик шаҳид бўлди
    Ғарбий соҳилда сионистик жангарилар томонидан ўққа тутилган фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Ғарбий соҳилдаги Тобас ҳудуди жанубидаги Алфореа легарига уюштирган ҳужумда фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.

Шаҳоб ахборот сайтинингн бугунги хабарига кўра, бугун Фаластиннинг Қизил ярим ой ташкилоти Ғарбий соҳилдаги  Тобас ҳудуди жанубидаги Алфореа легарига уюштирган ҳужумда Юнис Ғассон Аттоя исмли фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлганини эълон қилди.

Кеча сешанба уни ҳам эрта тонгда сионист жангарилари Женин лагерига қилган ҳужумида бир фаластинлик ёш йигитни шаҳид қилганди.

Сионистик режим шунингдек Ғарбий соҳилнинг турли ҳудудларига жумладан Ромуллоҳнинг Салвад шаҳри, Ноблус жанубидаги Байто шаҳарчачи ва Женин ғарбидаги Элиямон шаҳарчасида рейтдар ўтказиб бир қанча фаластинликни қўлга олди. Хабарга асосан қаршилик кучлари Элиямон шаҳарчасида сионистларнинг ҳужумига жавоб бериб уларга қарата ўқ узган.

Сионистик режим қамоқхоналарида 4550 нафар фаластинлик маҳбуслардан 27 нафарини аёллар, 175 нафарини вояга етмаганлари ва  670 нафарини эса маъмурий қамоққа олинган /айбловсиз ва судсиз/ маҳкумлар ташкил қилади.