Россия кучлари авиазарбаларида Сурияда 120 дан ортиқ террорчи ўлдирилди
Россия федерациясининг Сурия мамлакатдаги ярашув маркази бу мамлакат шимоли -ғарбидаги Идлиб вилоятигаги террорчи гуруҳлар позицияларига ҳужум уюштирилганини хабар қилди.
Сурия армиясининг ва бу мамлакатдаги исломий қаршилик ҳаракати кучлари амалиётларида ҳардоим мағлуб бўлиб келган Жабҳатун-нусра террорчи гуруҳи илгаригидек Туркия ҳимояти билан Суриянинг турли минтақалари жумлаан Идлиб вилоятида душманлик ва террорчилик ҳаракатини давом эттирмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Спутник сайтига таяниб хабар қилишича, Россия ҳарбий самоётлари Идлиб атрофидаги " Шайх Юсуф" ҳудудида террорчиларга тегишли лагерни нишонга олди.
Бу ҳужумларда Туркия ва Ғарб давлатлари томонидан қўллаб-қувватланадиган террорчилардан 120 дан ортиғи ўлдирилди.