Сионистик режимнинг Фаластин аҳолисига қарата ҳужумлари янада шиддатли тус олди
Сионистик режимнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидаги Фаластин аҳолисига қарата ҳужумларининг янада шиддатли тус олиши ортидан бир нечта фаластинликлар ярадор бўлишди
Сионистик режимнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидаги Фаластин аҳолисига қарата ҳужумларининг янада шиддатли тус олиши ортидан бир нечта фаластинликлар ярадор бўлишди. Қудс ахборот агентлигининг Фаластин ахборот тармоғига таяниб хабар беришча, Сионистик режим ҳарбийлари бугун шанба куни Қуддусда Фаластинликларга қарата ўқ узишлари натижасида, бири киши оғир тан жароҳати олди ва яна бир киши эса қамоққа олинди. Шу билан бир пайтда, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқининг марказидаги Ромуллоҳда ҳам сионист ҳарбийлари Аҳмад Амийн Ҳомед исмли ёш фаластинликни отишди ва у оғир жароҳат олди. Ушбу хабарга биноан, мазкур фаластинлик ўсмирнинг аҳволи ўта оғир экан. Сионист ҳарбийлари ҳар доим ўз мақсадларига етишлари учун, Фаластин аҳолисини қуролланган деган баҳоналар ва улар Исроил ҳарбийларига қарата ҳужум қилмоқчи бўлишди деган айбловлар билан фаластинликларга қарши ҳамла қилиб келишади.