октябр 15, 2022 12:37 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари фаластинлик ёрдам шифокорини шаҳид қилдилар
    Сионистик режим жангарилари фаластинлик ёрдам шифокорини шаҳид қилдилар

Фаластин ССВ тарқатган хабарида Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида фаластинлик ёрдам шифокорнинг шаҳид бўлганини маълум қилди.

Фаластиннинг Маъо ахборот сайтининг хабар қилишича кеча Фаластин Солиқни сақлаш вазирлиги  тарқатган хабарида,  Женин давлат касалхонаси олдида босқинчи сионистик режим жангарилари томонидан яраланган доктор Абдуллоҳ Ал-Аҳмад шаҳид бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча босқинчи сионистик режим жангарилари Женин шаҳри ва у ерда жойлашган фаластинликлар лагерига ҳужум қилди ва бу ҳужум лагерида истиқомат қилувчиларнинг қаршилигига дуч келди ва " Халил Сулаймон" номидаги касалхона  яқинида шиддатли тўқнашувлар содир бўлди.

Сионистик режим жангариларининг Женин шаҳри ва қароргоҳига уюштирилган ҳужумида 2 нафар фаластинлик ҳалок бўлди ва 6 нафари жароҳатланди ва иккита қутқарувчи яраланди.

Бугун Фаластин ССВ ҳам 23 ёшли йигит Қайс Имод Шужоия   номли фаластинлик йигит ҳам  Жалазун лагери яқинида Исроил ишғолчи кучлари томонидан шаҳид этилганини  эълон қилди.

Сионистик режим ўзларининг мустамликачилик ва босқинчилик мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластин сарзаминининг турли ҳудудларига ҳужум қилдилар ва фаластинликларни шаҳид қилиб ярадор қилиб ёки ҳибсга олишади.

Ёрлиқ