Россия авиазараларида Сурияда яна 100 террорчи йўқ қилинди
(last modified Mon, 17 Oct 2022 10:23:33 GMT )
октябр 17, 2022 15:23 Asia/Tashkent
  • Россия авиазараларида Сурияда яна 100 террорчи йўқ қилинди
    Россия авиазараларида Сурияда яна 100 террорчи йўқ қилинди

Россия Мудофаа вазирлиги Россия қирувчи самолётларининг Сурия шимолига ҳужуми оқибатида 100 га яқин террорчи ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ал-Ола телеканалининг бугунги хабарига кўра,  Россиянинг Суриядаги миллий ярашув маркази раиси ўринбосари Олег Игоров  Суриядаги қуролли террорчилар ўқув базасига россиялик қирувчи самолётларининг ҳужум қилганини маълум қилди. У ўз сўзларида  Суриянинг Туркия кучлари назоратидаги шимол-ғарбий минатқасидаги Африн ва Эъзоз ҳудудларида икки қуролланган гуруҳ ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда деб изоҳлади.

Россиялик бу расмийси Россия ҳабий-ҳаво кучлари террорчи гуруҳларга қарши курашиш мақсадида  Суриянинг Қатма вилояти шимоли-шарқидаги террорчиларнинг ўқув базасига ҳаво зарбалари берган деб қўшимча қилди.

Бу ҳужумда ушбу базанинг қўмондонлик маркази, ўқ-дорилар омбори ва қароргоҳи, жумладан оғир ўқ-дорилар ташувчи 15 та машина ва террористларнинг ракета отиш платформалари бутунлай йўқ қилинди.

Суриянинг турли ҳудудларида бу мамлакат армияси ва исломий қаршиилк кучлари томонидан доимо кетма-кет мағлубиятга учраган Ан-Нусра террорчи гуруҳи Туркиянинг кўмаги билан Суриянинг дееслакация ҳудудларида жумладан бу давлатнинг шимоли-ғарбидаги Идлибда ҳамон мавжуд бўлиб душманлик ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Ёрлиқ