Россия авиазараларида Сурияда яна 100 террорчи йўқ қилинди
Россия Мудофаа вазирлиги Россия қирувчи самолётларининг Сурия шимолига ҳужуми оқибатида 100 га яқин террорчи ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ал-Ола телеканалининг бугунги хабарига кўра, Россиянинг Суриядаги миллий ярашув маркази раиси ўринбосари Олег Игоров Суриядаги қуролли террорчилар ўқув базасига россиялик қирувчи самолётларининг ҳужум қилганини маълум қилди. У ўз сўзларида Суриянинг Туркия кучлари назоратидаги шимол-ғарбий минатқасидаги Африн ва Эъзоз ҳудудларида икки қуролланган гуруҳ ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда деб изоҳлади.
Россиялик бу расмийси Россия ҳабий-ҳаво кучлари террорчи гуруҳларга қарши курашиш мақсадида Суриянинг Қатма вилояти шимоли-шарқидаги террорчиларнинг ўқув базасига ҳаво зарбалари берган деб қўшимча қилди.
Бу ҳужумда ушбу базанинг қўмондонлик маркази, ўқ-дорилар омбори ва қароргоҳи, жумладан оғир ўқ-дорилар ташувчи 15 та машина ва террористларнинг ракета отиш платформалари бутунлай йўқ қилинди.
Суриянинг турли ҳудудларида бу мамлакат армияси ва исломий қаршиилк кучлари томонидан доимо кетма-кет мағлубиятга учраган Ан-Нусра террорчи гуруҳи Туркиянинг кўмаги билан Суриянинг дееслакация ҳудудларида жумладан бу давлатнинг шимоли-ғарбидаги Идлибда ҳамон мавжуд бўлиб душманлик ҳаракатларини давом эттирмоқда.