Араб Лигаси БМТнинг сионистик режим ҳақидаги ҳисоботини олқишлади
Араб Лигаси БМТнинг Фаластин ҳудудлари жумладан Шарқий Қуддус бўйича Тергов қўмитаси ҳисоботини олқишлади.
БМТнинг Тергов қўмитаси Фаластиннинг босиб олинган ҳудудлари жумладан Шарқий Қуддус бўйича ҳисоботида Фаластин ҳудудларининг босиб олиниши халқаро ҳуқуқ асосида ноқонунийдир. Босқиндаги Фаластин ҳудудлари жумладан Шарқий Қуддус бўйича тергов қўмитаси бу масалани Гаагадаги халқаро жиноий судга топширилишини талаб қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Араб Лигаси Бош котибининг Фаластин ва босиб олинган араб ҳудудлари бўйича ўринбосари Саъид Абу Али БМТнинг Исроил режими ҳақидаги ҳисоботини олқишлаб Исроил режими бу ер устидан доимий назоратни давом эттириш ниятида деб маълум қилди. Абу Али ўз сўзларида бу ҳаракат халқаро ҳуқуқни бузишдир деб аниқлик киритди.
Араб Лигаси шунингдек БМТ ҳисоботи халқаро ҳамжамият Исроил режимини ноқонуний босиб олишига барҳам бериш мажбуриятига риоя қилиши зарурлигини тасдиқлайди деб эълон қилди.
Арабистон Лигасининг ушбу маркази бу жиноятлар айбдорларини халқаро адолат олдида таъқиб қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни таъкидлади.
Сионистик режимнинг Фаластин ҳудудларида қароргоҳ қуриш, бу ҳудудлар аҳолисининг асосий ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ва фаластинликларни мулкларидан маҳрум қилиш ва уларниўз ерларини табий бойликлардан фойдаланишга йўл қўймаслик каби жиноятлари БМТнинг тергов қўмитаси томонидан қайд этилган ҳолатлардан ҳисобланади.