Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчисини Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
(last modified Fri, 11 Nov 2022 07:19:33 GMT )
ноябр 11, 2022 12:19 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчисини Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
    Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчисини Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайти хабар беришича, Эронга қарши ташвиқот давом этаётгани ва Озарбайжон Республикаси ОАВ ва расмийларининг Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан қоралаши ортидан Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчиси пайшанба куни оқшомда Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва Озарбайжон Республикаси олий мансабдор шахсларининг нодўстона баёнотлари ва бу давлат оммавий ахборот воситаларининг қора ташвиқоти кўринишидан Эрон Ислом Жумҳуриятининг норозилиги ва кескин норозилиги даражаси Озарбайжон Республикаси элчисига етказилди.

Озарбайжон Республикаси элчиси юзага келган вазиятдан афсусда эканини билдириб, Эрон Ислом Жумҳуриятининг норозилигини зудлик билан Бокуга етказишини маълум қилди.

Аввалроқ, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний Озарбайжон Республикаси Президентининг Илҳом Алиевнинг Эроннинг Арманистонни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги сўнгги баёнотларига жавобан шундай деб эълон қилган эди:Теҳроннинг принципиал сиёсати барча қўшнилар билан яхши қўшничилик ва муносабатларни кенгайтиришга асосланган бўлиб, ҳар бир қўшни билан муносабатларни мустаҳкамлаш бошқа қўшнига қарши муносабатларни англатмайди.

Эрон дипломатик аппарати матбуот котиби Эрон Ислом Жумҳуриятининг Қорабоғ минтақасида икки шимолий қўшни ўртасидаги узоқ давом этаётган зиддиятга доир принципиал сиёсатига ишора қилиб, қўшимча қилди:Теҳрон ҳар доим Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги ҳудудий яхлитликни сақлаш ва низоларни қонунга мувофиқ ва халқаро ҳуқуқ доирасида тинч йўл билан ҳал этишга урғу бериб келади ҳамда Озарбайжон Республикаси ҳудудларининг босиб олинишини қоралаб келади ва ҳудудларни озод этилишини юқори даражада қўллаб-қувватлайди.