БМТ: Исроилнинг шаҳарчалар қуриши ноқонунийдир
БМТнинг сиёсат ва мустамликачиликни тугатиш бўйича махсус қўмитаси бир овоздан сионистик аҳоли пунктларини ноқонунийлиги учун овоз берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг сиёсат ва мустамликачиликка барҳам бериш бўйича махсус қўмитаси Фаластиннинг UNRWA (фаластинлик қочқинларга ёрдам ва иш билан таъминлаш агентлиги) фаолиятини давом эттиришва сионистик аҳоли пунктларининг ноқонунийлиги ҳақидаги таклифини бир овоз билан маъқуллади.
Ҳисоботга асосан бундай резолюциянинг чиқарилиши Исроил устидан Халқаро жиноий судда суд жараёнига йўл очиш демакдир.
АҚШ, Италия, Германия, Австралия, Канада ва Австрия давлатлари Фаластин таклифига қаршилик кўрсатган
Яқинда Қудс масалалари бўйича эксперт Фахри Абу Диаб ишғолчи режим расмийлари Қудснинг эски қисми ва унинг атрофида келгуси даврда амалга оширишни режалаштираётган 38 та янги турар-жой режасини ошко қилди.
Фаластиннинг ОАВ лари ҳам 1948 йилда босиб олинган ҳудудларда муқобил хариталаш бўйича араб маркази ҳисоботида бу ҳудуддаги 130 000 киши сионистлари томонидан уй-жойларни вайрон қилиш хавфи билан юзламоқда деб қўшимча қилди.