Истанбул шаҳрида содир бўлган теракт хусусидаги сўнгги тафсилотлар
(last modified Mon, 14 Nov 2022 06:25:03 GMT )
ноябр 14, 2022 11:25 Asia/Tashkent
  • Истанбул шаҳрида содир бўлган теракт хусусидаги сўнгги тафсилотлар
    Истанбул шаҳрида содир бўлган теракт хусусидаги сўнгги тафсилотлар

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Истанбулдаги портлашда жароҳатланган 42 киши шифохонада даволанаётганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган портшада 6 киши ҳалок бўлиб 81 нафар ҳам жароҳатланди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча. Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Истанбул шаҳридаги Истиқлол кўчасида худкуш-террорчини портлашидан бир неча соатдан кейин  ҳодисада яраланган 42 нафарни даволанаёгани ҳамда яраланганлардан 5 нафарининг аҳқоли оғирлигича қолаётанини маълум қилди.

Портлашдан кейин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  тез орада бу ҳодисанинг омиллари ва айбловларини аниқлаймиз ва уларни жавобгарликка тортамиз деб эълон қилди.

Истанбул шаҳрининг Тақсим майдони ҳудудида содир бўлган портлашнинг террор эканлигини эълон қилган Эрдуған террор ҳеч қачон ўз мақсадига эриша олмайди деб қўшимча қилди.

Туркия президенти ўринбосари Фуод Октай кеча Истанбулдаги хдкуш терорчи аёл эканлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий ҳам Истанбул шаҳрида содир этилган терактга жавобан бу ҳаракатни кескин қоралади.

У шунингдек Теҳрон давлати Туркия давлати ва миллати хавфсизлигини нишонга олган ҳар қандай террор ҳаракатини қоралайди деб изоҳлади.

Канъоний Чофий ўз сўзларида ҳалок бўланлар учун Аллоҳ Таоло даргоҳидан раҳмат ва мағфират, ярадорларга эса тезроқ соғайишини истар экан, Туркия ҳукумати, халқи, айниқса қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлигини билдирди.