Женин шаҳрида фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
(last modified Mon, 21 Nov 2022 11:26:30 GMT )
ноябр 21, 2022 16:26 Asia/Tashkent
  • Женин шаҳрида фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
    Женин шаҳрида фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди

Фаластин манбалари Женин шаҳрида /Ғарбий соҳилнинг шимолида/ сионистт аскарларнинг ўққа тутилиши натижасида бир фаластинлик ёш йигитниг шаҳид бўлгани ҳақида хабар қилди.

Шаҳобнюс сайтиниг хабар қилишича, сионистик режим жангарилари бугун Женин шаҳрига уюштирган ҳужумда бир фаластинликни қўлга олди ва қаршилик жангчилари билан қаттиқ тўқнашди. Хабарга биноан бу тўқнашувлар ортида фаластинлик ёш Маҳмуд Ас-Саъдий сионист жангариларини ўққа тутилиши натижасида олган жароҳатларининг оғирлиги сабаб Женин лагерида шаҳид бўлди.

Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тарқатган баёнотида босқинчи кучларининг Женинга қилган бугунги ҳужумида 5 фаластинлик сионистик режим армияси ўқлари билан яраланди ва яраланганларнинг аҳволи оғир эканлиги айтилади.

Сўнгги кунлар ва ҳафталарда сионистик режимнинг фаластинликларга ҳужумлари кучайди ва бу босқинчи режим кучлари кўп ҳолларда фаластинликларни тўғридан-тўғри ўқ билан нишонга олади.

Ёрлиқ