Эрдуған Ироқ ва Суриядаги ҳарбий операциялар ҳақида иддао қилди
(last modified Mon, 28 Nov 2022 08:20:09 GMT )
ноябр 28, 2022 13:20 Asia/Tashkent
  • Эрдуған Ироқ ва Суриядаги ҳарбий операциялар ҳақида иддао қилди
    Эрдуған Ироқ ва Суриядаги ҳарбий операциялар ҳақида иддао қилди

Туркия президенти Ироқ ва Сурия ҳудудига бостириб киришда халқаро қонунлар бузилишини тилга олмай, ўз давлатнинг ҳарбий операицияларини ушбу икки давлатда ўтказишга қонуний ҳаққи борлигини даъво қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ал-Жазира телеканалига таяниб хабар қилишича. кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Анқара давлатининг Сурия ҳудудига бостириб киришда халқаро қонунларни бузган ҳаракатларига ишора қилмай, Ироқ ва Суриядаги ҳарбий операцияларда  480  террорчини йўқ қилдик деб айтди.

Шанба куни Туркиянинг " Ени Шафақ" газетаси ҳам Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ҳам ҳукмрон партиянинг шахсий йиғилишида Сурия ва Ироқдаги қуруқликдаги амалиётларнинг энг қисқа вақт ичида амалга оширилишин маълум қилди.

Туркия армияси  ўтган ҳафта Сурия шимолидаги  ПКК-Курдистон ишчилар партияси позицияларига ҳаво ҳужумларини бошлагани ва бу ҳужумларда Айнулараб/Кубани/ шаҳридаги бу партия объектларига зарбалар берганини эълон қилди.

Анқара давлати Курдистон ишчилар партияси /ПКК/ ва унинг Суриядаги бўлими  YPGни террорчи гуруҳар рўйхатига киритган ва Туркия ичкариси ва ташқариисдан бу гуруҳларга қурши кураш баҳонасида Ироқ ва Суриянинг ҳудудларини нишонга олади.

Бағдод ва Дамашқ давлатлари эса Туркия армиясининг бу ҳарбий амалиётларига бир неча бор эътироз билдирган ва уни Ироқ ва Суриянинг ҳудудий яхлитлигини бузиш сифатида баҳолаган.

Ёрлиқ