ноябр 29, 2022 14:23 Asia/Tashkent
  • Ғарбий соҳилда сионистик режим жангарилари ўқидан 3 фаластинлик ёш йигитлар шаҳид бўлди
    Ғарбий соҳилда сионистик режим жангарилари ўқидан 3 фаластинлик ёш йигитлар шаҳид бўлди

Сионистик режим жангариларининг Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида уюштирган ҳужумларда 3 фаластинлик шаҳид бўлди.

Шаҳоб нюс веб сайтининг хабар қилишича бугун сионистик режим жангарилари  Ал-Халил яқинидаги Байт амр шаҳарчасига ҳужум қилиб фаластинликларга қарата ўқ узишди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз баёнотида бу ҳужум чоғида бошидан яраланган ёш фаластинлик Мофид Ахил олган жароҳатлари оғирлиги сабаб шаҳид бўлганини хабар қилди.

Сионистик режим жангарилари бугунги ҳужумларининг давом сифатида Рамаллоҳ яқинидаги Байт Рима ҳудудига ҳам ҳужум қилишди. Фаластинликларга қарата ўқ узилганида Жавод Абдулраҳмон Абдулжавод Римовий /22 ёш/ Зофир Абдулраҳмон Абдулжавод Римовий /21/ исмли икки ака- ука фаластинликлар ҳам сионистик режим жангарилари томонидан шаҳид этилди.

Фаластин Қизил Ярим Ой ҳам сионистик режим кучлари ҳужуми чоғида 22 нафар фаластинлик яралангани улардан бириниг аҳволи оғир эканлигини ҳам маълум қилди.

Ёрлиқ