Женин лагерида сионистлар ҳужумида яна 2 фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
(last modified Thu, 01 Dec 2022 11:07:38 GMT )
декабр 01, 2022 16:07 Asia/Tashkent
  • Женин лагерида сионистлар ҳужумида яна 2 фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
    Женин лагерида сионистлар ҳужумида яна 2 фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Женин лагерига уюштирган ҳужумда 2 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2 нафар яраланди.

Фаластиннинг расмий ахборот агентлиги -Вафо тарқатган бугунги хабарига кўра,  Женин лагерида сионистик режим ҳарбийлари билан фаластинилк қаршилик кучлари ўртасидаги тўқнашувда Муҳаммад А-Саадий ва Наъим Ал-Зубайдий исмли 2 нафар фаластинлик ёш йигит сионистик режим жангарилари ўқидан шаҳид бўлди ва яна икки нафар  фаластинлик яраланган.

Хабарга асосан Фаластин қаршилик кучларининг Женин батальони сионистик режимларини Женин лагерига ҳужуми чоғида бу кучлар сионистларнинг зирҳли машиналарига ўқ узганликлар ва улар томон портловчи  моддалар улоқтирганлигини эълон қилди.

Бошқа томондан Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати ҳам тарқатган баёнотида сионистларнинг Женин лагерига ҳужум қилган ва 2 фаластинилк ёшнинг шаҳид  бўлишига сабаб  бўлган жинояти жавобсиз қилмаслигини маълум қилди.

Сионистик режимнинг Ғарбий соҳилнинг турли ҳудудларида содир этган тжиноятларига жавобан сўнгги ойларда сионистларга қарши амалиётлар кескин ортди.

Ҳатто сионистик режимнинг сиёсий етакчилари, ҳарбий ва хавфсизлик идоралари бу амалиётлар билан шуғулланишига ожизликларни тан олиб унинг кенгайиши ҳақида  огоҳлантиришмоқда.