Хитой ва Саудия Aрабистони ўртасида 34 та инвестиция шартномаси имзоланди
Хитой ва Саудия Aрабистони расмийлари 34 та инвестиция шартномасини имзоладилар.
Хитой раҳбари Си Цзинпин Саудия Aрабистони қироли Салмон бин Aбдулазизнинг таклифига биноан чоршанба куни Aр-Риёдга келди ва бу ташриф жума кунига қадар давом етади.
Хитой раҳбари Си Зинпиннинг Aр-Риёдга ташрифи билан бир вақтда Саудия Aрабистони расмий ахборот агентлиги (WAС) пайшанба куни икки давлат ўртасида турли соҳаларда 34 та сармоявий шартнома имзоланганини еълон қилди.
Aр-Риёдга келган Хитой раҳбари Си Зинпин Саудия Aрабистони сармоя вазири Холид бин Aбдулазиз ал-Фолиҳ билан учрашиб, суҳбатлашди. Ушбу учрашувда Хитой ва Саудия Aрабистони ҳукуматлари ўртасида яшил енергия, яшил водород, қуёш фотоелектр тизимлари, ахборот технологиялари, интернет хизматлари, транспорт, логистика, тиббиёт саноати, уй-жой қурилиши ва қурилиш заводлари каби 34 та инвестиция шартномаси имзоланди.
Си Зинпин кеча, чоршанба куни Aр-Риёдга келганида шундай деди: Қирол Салмон ибн Aбдулазиз ва Саудия Aрабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашувда икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва бу муносабатларни ривожлантиришни режалаштириш, халқаро ва минтақавий муаммолар ҳамда умумий минтақавий масалалар бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қиламиз.
Форс кўрфази ҳамкорлигига аъзо давлатлар ва араб давлатлари раҳбарлари иштирокидаги "Форс кўрфази мамлакатлари ва Хитой раҳбарлари саммити" ва "Aраб давлатлари раҳбарларининг Хитой билан учрашуви"да ҳамкорлик ва ривожланиш учун қатнашиш Хитой раҳбарининг сафарининг бир қисми сифатида еълон қилинди.