декабр 11, 2022 17:48 Asia/Tashkent
  • Британия Саудия Арабистонига иккинчи қурол сотувчи ва Яманга қарши жиноятларда шерик давлатдир
    Британия Саудия Арабистонига иккинчи қурол сотувчи ва Яманга қарши жиноятларда шерик давлатдир

Статистик маълумотлар Британия ҳукумати Саудия Арабистонига қурол экспорт қилувчи иккинчи давлат ва Саудия коалициясининг Яман халқига қарши жиноятларида шерик эканлигини кўрсатмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Британия 2016-2020 йилларда дунёдаги 6 -йирик қурол экспортчиси бўлиб барча қурол экспортининг 3,3 фоизини ташкил қилган. Бу йилларда Британия дунёнинг 39 давлатига қурол экспорт қилди. Улар орасида Ғарбий Осиё ҳамон Британия мудофаа экспорти учун асосий бозор бўлган ва Саудия Арабистони  эса Британиядан энг  кўп қурол харид қилиб олган.

Стокгольм Халқаро тинчлик тадқиқот иснститутининг сўнгги йиллик ҳисоботига аослан 2016-2020 йиллар оралағида Саудия Арабистонига қурол экспортининг 79 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келган ва иккинчи ўринда эса 9,3 фоиз қурол экспорти билан Британия туради.

Шу ҳолда Халқаро Амнистия ташкилоти тарқатган ҳисоботида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияни ҳалигача қурол-яроқ билан таъминлаб келаётган давлатлар Ямандаги уруш жиноятларига шерик сифатида тарихга киришади деб тан олди.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияниннг масъулиятсиз қуролли ҳужумлари Яман тинч аҳолисига катта зарар етказганини яққол кўрсатмоқда.

Ёрлиқ