Эштия: сионистик режим номини болалар ўлдирувчи режимлар рўйхатига киритиш керак
-
Эштия:сионистик режим номини болалар ўлдирувчи режимлар рўйхатига киритиш керак
Фаластин мухторияти Бош вазири БМТдан сиоинстик режим номини болаларни ўлдирувчи режимлар рўйхатига киритишни сўради.
Ал-Арабия телеканалининг бугунги хабарига кўра, Фаластин мухторияти Бош вазири Муҳаммад Эштия БМТнинг Болалар ва қуролли можаролар бўйича махсус вакили Виржиния Гамба билан учрашганида БМТдаги сионистик режим -Исроил номини болалар ўлдирувчи режимлар рўйхатига киритишни сўради. У ўз сўзларида сионистик босқинчиларнинг фаластинлик болаларга , жумладан Женин шаҳридаги 15 ёшли фаластинлик қиз Женни Закорнага нисбатан содир этилган жиноятлар юзасидан БМТ текшируви зарурлигини таъкидлади.
Фаластин мухторияти бош вазири бу жиноят Қуддусни ишғол этган режим жангарилари томонидан болаларнинг даҳшатли ўлдирилиши рўйхатига киритилганини билдирди.
Кеча сионистик режим жангарилари Иордания дарёсининг ғарбий соҳилнинг шимолидаги Женин шаҳрига ҳужум қилиб, бир ёш фаластинлик қизни ўлдирди ва яна бир қанқасини ярадор этди.
Мазулум Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери сионистик босқични режими томниан поймол этилмоқда ва халқаро форумларнинг сукут сақлаётгани туфайли бу сохта режим амалдорлари кундан-кунга бетсизроқ бўлмоқда.