Сионистик режим асосан фаластиник болаларни нишонга олмоқда
(last modified Sat, 17 Dec 2022 07:11:27 GMT )
декабр 17, 2022 12:11 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим асосан фаластиник болаларни нишонга олмоқда
    Сионистик режим асосан фаластиник болаларни нишонга олмоқда

Фаластин ТИВ сионистик режимнинг фаластинлик болаларга қарши ҳужумлари ва уларни нишонга олишни давом эттираётганига тўхталиб, бу режим жорий йилнинг аввлидан бери 52 фаластинлик болаларни ўққа тутиб шаҳид қилган деб эълон қилди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги  сионистик режимнинг фаластинлик болаларга қарши атайин ҳужумларига ишора қилиб,  бу ҳужумлар ва тажовузлар , болаларга нисбатан ёмон муносабат, уларни қийноққа солиш руҳий ва жисмий азоб бериш, даволаш маконлариа, мкктабларга ҳудум қилиш орқали болаларни шаҳид қилиш каби жинноятларидан иборат деб қўшимча қилди.

Фаластин ТИВ шунингдек  Исроил режими  ҳар доим ва мақсадли равишда  фаластинлик,  айниқса фаластинлик болаларга ҳужум ва уларни нишонга олишни давом эттирмоқда ва бу эса Халқаро қонун –қоидаларни ошкора бузишдан ўзга нарса эмас деб маълум қилди.

Бу вазирлик баёнтиининг бошқа қисмида, сионистик режим турли шакллар айниқса бу режим  кучларига ҳужум қилиш баҳонасида ёки ўз жангарилари ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистларидан фойдаланиб ва ёки қамоқхоналарида фаластинлик болаларга ўз вақтида ёрдам кўрсатмаслик каби шакллар ва баҳоналар билан фаластинлик болаларнинг умрига зомин бўлмоқда ва уларни шаҳид қилмоқда деб таъкидлаган.

Бошқа томондан Фаластиннинг асирлар ва асирликдан озод бўлган  гуруҳи  сионистик режим жангарилари жорий йилнинг бошидан  саккиз юз 15 фаластинлик болаларни қўлга олдилар ва ҳозирда бир юз эллик фаластинлик болалар бу режим қамоқхоналарида сақланмоқда.

Бундан ташқари Фаластин инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотлари  сионистик режим ўтган ойда  тўрт юз олтмиш фаластинлик жумладан 76 фаластинлик болаларни асирга олганидан далолат бермоқда.

БМТнинг инсонпарварлик ишлари координатори Лусия Элми ўз сўзларида  жорий йил ўтган 16 йил ичида энг қонли бўлганини эълон қилди.

Ёрлиқ