Сионистик режим жиноятлари ҳақида янги ҳужжатлар маълум қилинди
(last modified Sun, 18 Dec 2022 07:23:41 GMT )
декабр 18, 2022 12:23 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жиноятлари ҳақида янги ҳужжатлар маълум қилинди
    Сионистик режим жиноятлари ҳақида янги ҳужжатлар маълум қилинди

Гардиан газетаси сионистик режим армиясининг фаластинликларга қарши содир этган жиноятлари ҳақида ҳайратланарли ҳужжатларни тақдим этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун инглиз тилидаги Гардиан газетаси Исроил армиясининг фаластинликларга қарши жиноятларининг ҳужжати бўлган " Сукунатни бузиш" сарлавҳали ҳисоботида ҳайратланарли ҳужжатларни чоп этди.

Ҳисоботда келтирилишча, ҳужжат ва фактлар АҚШнинг босқинчи сионистик режим армиясини молиявий ҳимоя қилишидан давлат бермоқда.

Сионистик режим армиясининг собиқ аъзоларининг ҳужжатлар ва гувоҳликлари асосида Гардиан нашр этган бу қонунбузарликлар эса болаларга нисбатан ёмон муносабатлар, асирларни қийноққа солиш, фаластинликлар уйларини вайрон қилиш назорат пунктларида фаластинлик оилаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш каби қонубузарлик ва жиноятларни ўз ичгиа олади.

Халқаро Амнистия ташкилоти 1400-йил 12-баҳман 1400 (2022-йил 1-февраль) ҳақидаги батафсил ҳисоботида Исроил режими томонидан Фаластин халқига қарши содир этилган инсониятга қарши жиноятнинг ўлчамларини ўрганиб чиқди.

Бу ташкилот батафсил ҳисоботи охирида Исроил режимнинг жиноятларини Халқаро жиноий суд, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва мамлакатлар миллий судлари томонидан кузатиб бориш ва таъқиб қилиш зарурлигини таъкидлади.