Анқара ҳар йили 4000 га яқин террорчи ўлими ҳақида даъво қилди
(last modified Sun, 25 Dec 2022 07:43:03 GMT )
декабр 25, 2022 12:43 Asia/Tashkent
  • Анқара ҳар йили 4000 га яқин террорчи ўлими ҳақида даъво қилди
    Анқара ҳар йили 4000 га яқин террорчи ўлими ҳақида даъво қилди

Туркия мудофаа вазири бугун ўтказилган матбуот анжуманида ўз мамлакатнинг Ироқ ва Суриядаги ишғол ва ноқонуний ҳарбий ҳужумларида халқаро қонунларни бузганини тилга олмаган ҳолда, бу йил Турия ичкарисида шунингдек Ироқ ва Сурия шимолида жами 3982 нафар террори йўқ қилинди деб иддао қилди.

Жорий йилнинг 20 ноябрдан Туркия давлат армияси терроризмга қарши кураш баҳонасида Сурия ва Ироқнинг шимолий ҳудудларига ҳаво ва артиллерия ҳужумларини кучайтирди. Истанбулдаги Истиқлол хиёбонида юз берган портлаш ва Анқара давлатининг бу портлашда Курдистон Ишчилар партиясини айблаани ортидан  Туркия давлат армияси Сурия ва Ироқдаги  ПКК позицияларига ҳужумларини бошлади. Аммо Курдистон ишчилар партияси Истанбулдаги порлашга алоқадорлигини рад этган.

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар жорий йил бошидан буён чегараларда  300 мингдан ортиқ қонуний ҳаракатининг олди олиниб, 8 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир ва  820 нафар террорчи қўлга олиниб  ҳокимиятга органларига топширилганини маълум қилди.

Туркия мудофаа вазири ўз сўзларида 17-апрельдан буён Анқаранинг Курдистон ишчилар партиясига қарши олиб бораётган ҳарбий амалиётда ПКУнинг 506  аъзоси ўлдирилганини иддао қилиб  2000 га яқин мина ва қўлбола бомба аниқланган ва зарарсизлантирилган деб таъкидлади.

Ўтган йилнинг 17 апрелидан буён Туркия давлати Ироқ шимолидаги Матина, Элзаб, Афин ва Бассиан ҳудудларида терроризмга қарши кураш баҳонасида ПКК кучларига қарши " Панжали қуфл" амалиётни бошлади.

Туркиянинг Ироқ ва Суриядаги ноқонуний ҳужумларининг давом этиши бу давлатларнинг шимолий минтақаларада юзлаб қишлоқларининг аҳолида бўш қолишига сабаб бўлди.