Январ 01, 2023 13:34 Asia/Tashkent
  • Қосим Сулаймоний ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишда асосий рол ўйнади
    Қосим Сулаймоний ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишда асосий рол ўйнади

Фаластиннни озод қилиш халқ фронти ҳарбий бўлими матбуот котиби шаҳид генерал Қосим Сулаймоний Ироқ ва Сурияда ИШИДни йўқ қилишда катта рол ўйнаган таниқли қўмондондир деб айтди.

Абуали Мустафо номидаги батальонларнинг расмий вакили Абу Жамол Эрон пресс агентлигининг Ғазо бўлгасидаги мухбирига берган интервьюсида, генерал Қосим Сулаймоний бошчилигидаги қаршилик маркази турли номлар остида АҚШ терроризмига, жумладан ИШИД ва Жабҳатун-нусра террорчиларига қарши ҳақиқий кураш олиб борди деб изоҳлади.

Абу Жамол ўз сўзларида генерал шаҳид Сулаймонийнинг Ироқ ва Суриядаги АҚШ терроризмига қарши курашдаги ҳал қилувчи роли ҳеч кимга сир эмас. Шаҳид Сулаймоний ўзига хос ҳарбий стратегия ва тафаккурга эга эди ва ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилди деб эълон қилди.

Шу кунларда Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрида ИШИД ишғолидан озод қилинганининг йиллиги  муносабати билан турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Генерал шаҳид Сулаймоний Ҳалаб ва Суриянинг бошқа ҳудудларида ИШИДни йўқ қилишда муҳим рол ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ