Январ 02, 2023 11:33 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари томондан ўққа тутилган фаластинлик ёшлардан яна бири шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари томондан ўққа тутилган фаластинлик ёшлардан яна бири шаҳид бўлди

Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Женин ҳудуди ғарбида сионистик режим жангариларининг ўқидан яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.

Фаластиннинг Шиҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича Eliyamon шаҳарчасида яшовчи   Muhammad Samer Hoshieh Женин ҳудуди ғарбида жойлашганн  Kafardon шаҳарчасида сионистик режим жангариларининг ҳужумларидан сўнг шифохонага олиб кетиланидан кейин шаҳид бўлди.

Сионистик режим кучлари тахминан 3 ярим ой аввал Ал-Жалмадаги назорат -ўтказиш  пунктида сионист кучларига қарши операция ўтказаган шаҳидлар Аҳмад Айман Иброҳим Обид ва Абдураҳмон Ҳани Субҳи Обид уйини вайрон қилди ва ула Женин ғарбида Кафардон шаҳарчасига ҳужум қилди.

Икки фаластинлик шаҳиднинг “Kafardon” даги оила уйини вайрон қилиш мақсадида бу ҳудудга ҳужум қилган сионист режим кучлари фаластинлик ёшлар ва қаршилик кучларининг қаршиликларига дуч келди.

Бошқа томондан Женин батальони фаластинлик мужоҳидларини сионист жангариларига қарата ўқ узгани ва  портловчи ракеталар билан нишонга олганликларида бир қанча синист яраланди.

Ёрлиқ