БМТ сионистик режимнинг Масжудулақсога қилган ҳужумга аксиламал кўрсатди
(last modified Wed, 04 Jan 2023 09:25:44 GMT )
Январ 04, 2023 14:25 Asia/Tashkent
  • БМТ сионистик режимнинг Масжудулақсога қилган ҳужумга аксиламал кўрсатди
    БМТ сионистик режимнинг Масжудулақсога қилган ҳужумга аксиламал кўрсатди

БМТ Бош котиби сионистик режимнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужумига муносабат билдирди.

Сионистик режимнинг ички жосуслик вазири Itamar Ben Gower кеча бу режим полицияси ҳамроҳлигида ва ўқ ўтказмайдиган жилет кийган ҳолда Масжид-ул -ақсога ҳужум қилди.

Меҳр ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш экстремист сионистик режими вазири Итмар Бен Гуернинг Ал-Ақсо масжидига ҳужумига жавобан Қуддус ва Ал-Ақсонинг тарихий ва ҳуқуқий мақомини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.

БМТ Бош котиби матбуот хизмати раиси ўринбосари, Фарҳон Ҳақ  ҳам Антонио Гуттерешнинг Иорданиянинг Қуддусдаги исломий муқаддас жойларни бошқаришдаги роли ҳақидаги хабарини эълон қилиб, барча томонлардан Қуддус ва бошқа босиб олингани ҳудудларда кесикнлик ва можароларнинг кучайишига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатлардан қочишини сўради.

Сионистик режимининг " Миллий хавфсизлик" вазири “Itamar Ben Guer”  Масжидул ақсога яна  ҳужум қилишини айтиб бу масалани эълон қилиш ва вақтни белгилаш шарт эмас деб таъкидлади.

Al-Aqso  масжиди Қудснинг исломий-фаластинлик ўзлигининг асосий рамзи сифатида танилган ва Исроил сохта режими бу масалани бартараф этишга ҳаракат қилмоқда, лекин Фаластин халқининг қаршилик ва ҳушёрлиги сионистик режимни барбод қилди ва мағлубиятга учради.

 

Ёрлиқ