Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
(last modified Sun, 15 Jan 2023 10:43:57 GMT )
Январ 15, 2023 15:43 Asia/Tashkent
  • Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
    Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Ғарбий соҳил марказида яна бир фаластинилк ёшни ўққа тутиб шаҳид қилдилар.

Хабарларга асосан жорий йил бошидан,  (2023-йил)  ва сионистик режимнинг янги бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг радикал кабинети ишга тушиши билан фаластинлик шаҳидлар сони 13 нафарга етди ва улардан 3 нафари ўсмирлардир.

Шаҳоб ахборот сайтининг бугунги хабарига кўра, сионист жангарилари  Рамаллаҳнинг /Ғарбий соҳил маркази/ Офра шаҳри яқинида шаҳидлик операцияни амалга оширмоқчи бўлганини иддао қилиб бир фаластинлик ўққа тутди.

Вафо ахборот агентлиги ҳам ҳодиса гувоҳларга таяниб, бу ёш фаластинлик билан оғзаки тўқнашувдан кейин сионист жангарилари уни машинадан мажбуран тушириб сўнг яқин масофадан ўқ узганини ёзди.

Ҳодисадан бир неча дақиқа ўтгач Сафо ахборот сайти ҳам  Фаластин ССВга таяниб, бу фаластинлик ёш сионист жангарилари томонидан ўққа тутилиб шаҳид қилинганини эълон қилди.

Кеча ҳам Фаластин манбалари сионист жангалари томонидан ўққа тутилган 3 фаластинликнинг шаҳид бўлганини тасдиқлади.