АҚШ нашри: дунёда терроризм тарқалашининг асосий сабаби ваҳоббийликдир
-
АҚШ нашри: дунёда терроризм тарқалашининг асосий сабаби ваҳоббийликдир
АҚШ нашрларидан бири ваҳоббийликни дунёда терроризмни тарқалишининг асосий сабаби деб атади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишча АҚШнинг "Small Wars Journal" нашри Вашингтоннинг терроризмга қарши курашдаги даъвосини шубҳа остига қўйиб АҚШ ҳақиқаттан ҳам бу масалани излаётган бўлса, Саудия пулларини кесиш орқали мумкин бўлган ваҳобийлик билан бутун дунёда курашиши керак деб маълум қилди.
АҚШ нашри Саудия Арабистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар турини танқид қилиб, Вашингтоннинг минтақадаги сиёсати ваҳоббийликдан келиб чиққан зўравон мафкураларни рағбалантиради деб қўшимча қилди.
Бу нашрияда Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб томонидан минтақада ваҳоббийликни яратилиши ва ваҳобийликнинг Ол сауд ҳукмдорлари билан иттифоқи шарҳ берилиб, бу иттифоқ экстремизмни юзага келтирганлиги ва бутун минтақада ўз таъсирини қолдиргани ва ҳатто АҚШ манфаатларига соя солгани ҳам таъкидланган.
Small Wars Journal АҚШнинг терроризмга қарши уруши мувафақиятсизликка учраганига тўхталиб, сабаб АҚШ экстремиизм манбаини ҳисобга омлаган деб иддао қилди.
Бу давлат Саудия Арабистонидаги ваҳоббийлик ғоялари экпорти сабаб бўлган терроризмнинг асосий илдизларига эътибор бермади. Саудия Арабистонида ваҳоббий гуруҳларни қўллаб-қувватловчи гуруҳлар мавжуд. Бу масала чет элда АҚШ фуқароларнинг ўлдирилишиниг бевосита сабабидир.
АҚШнинг бу нашри " бадавлат саудияликларнинг ваҳоббий террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватланиши" га ишора қилиб молиявий таъимн қилмасдан ваҳоббийлар ўз ғояларии дунё миқёсида тарқата олмайди деб ёзди.
Саудия режимининг нефт сотишдан олган даромади қанчалик кўпайса, саудиялик томонларнинг ваҳоббийликни кенгайтириш учун сарфланаётган маблағлари ҳам ортади.