Ҳерцокнинг чуқур ташвиши: Исроил парчаланиб кетади
(last modified Mon, 16 Jan 2023 11:24:53 GMT )
Январ 16, 2023 16:24 Asia/Tashkent
  • Ҳерцокнинг чуқур ташвиши: Исроил парчаланиб кетади
    Ҳерцокнинг чуқур ташвиши: Исроил парчаланиб кетади

Сионистик режим президенти ишғол қилинган ҳудудларининг юз минглаб аҳосисининг намойишларидан хавотир билдириб, унинг оқибатларидан огоҳлантирди.

Бенямин Нетаняҳу бошчилигидаги Тел-авив режими янги вазирлар кабинети шу ойнинг 4-кунида бу режимнинг суд тизимини ислоҳ қилиш режасини тақдим этганидан кейин сионистик режим партиялари ўртасидаги келишмовчиликлар кучайди. Эндиликда вазирлар маҳкамасининг мухолифлари босиб олингагн аҳоли пунктлари аҳолисидан Нетаняҳу кабенитининг қулаши учун кўчага чиқишини сўраган.

Кеча Исаак Ҳерцог вазирлар маҳкамасининг сионистик режим суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларга доир ҳатти-ҳаракатлари ва позицияларига муносабат билдириб, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича баҳслар Исроил халқини парчаланиб ташлайди деб таъкидлади.

Сионистик режим президенти ўз сўзларида биз катта ихтилофлар гирдобида  ва бу можаро бутун Исроилни ташвишга солаётганидек мени ҳам қаттиқ ташвишга солмоқда деб тан олди.

Кўп йиллар давомида коррупция, порахўрилк ва симатидан суиистеъмол қилиш айблови билан суд қилинган Нетаняҳу коррупция ва терроризмда қўл урган  ўз иттифоқичлари билан биргаликда  янги режалар тузиб бу режим адлия вазирлиги ёрдамида ўзига нисбатан чиқраилган ҳукмларини бекор қилишга уринмоқда.

Ёрлиқ