Женинда яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
Сионистик режим жангарилари Женин лагерига ҳужум қилиб яна бир фаластинлик ёшни шаҳид қилди.
Фаластин алявм ахборот сайтининг бугунги хабарига кўра, Фаластин манбалари Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Женин лагерига қаршилик кучлари билан сионистик босқинчи жангарилари ўртасида шиддатли қуролли тўқнашувлар содир бўлган ва унда Изз Салоҳат номли ёш йигит шаҳид бўлиб шуниндек 6 нафар жароҳат олганини хабар қилдилар.
Хавфсизлик манбалари ҳам қаршилик кучлари сионистик режим ишғолчи режимининг бир қатор махсус бўлинмаси аскарлари лагерга кириб келганини билганидан сўнг, Женин лагерига оғир тўқнашувлар юз берганини маълум қилди.
Сионистик режим махсус бўлинмаси жангарилари кимлигини аниқланганидан сўнг қаршилик жангарлари ўқ ва портловчи моддар билан уларни нишонга олган.
Сионистик режим босқинчилари ҳам Женин лагерига кўпроқ жангарилар жўнатмоқда.
Хабарга асосан ишғолчи кучлар Қизил ярим ой экипажининг ярадорларни даволаш учун Женин лагерига киритишига тўсқинлик қилган ва лагердаги электр таъминоти узиб қолган.
Фаластинлик манбалага кўра қаршилик жанчилари Женин лагери осмонида сиоинстик режимни жосуслик учувчисиз самолётини уриб туширдилар.