Сионистлар Женинда мисли кўрилмаган жиноят содир этди
(last modified Thu, 26 Jan 2023 11:11:06 GMT )
Январ 26, 2023 16:11 Asia/Tashkent
  • Сионистлар Женинда мисли кўрилмаган жиноят содир этди
    Сионистлар Женинда мисли кўрилмаган жиноят содир этди

Босқинчи сонистик режим жангарилари Женин лагерига уюштирган мисли кўрилмаган ҳужумида 9 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.

Фаластин ССВ сионистик режим жангариларини Женин лагерига қарши ваҳшиёна ҳужумида 9 фаластинликар улар жумласидан 1 нафар қария  шаҳид бўлганини хабар қилиб, бу ҳужумда шунингдек  16 нафар жароҳатланганини эълон қилди.

Хабарга биноан Женин лагеридаги қаршилик кучлари ва сионистик режим жангарилари ўртасидаги қуролли тўқнашувда сионистларнинг бир қанча аскари яраланди ва яна биттаси ҳалок бўлди..

Сионистик режимнинг матбуоти жумладан Эдиот Аҳаранот газетаси  ва бу режимнинг 14- телеканали фаластинлик шаҳидлар сони 6 ҳатто 8 кишига ошишини хабар қилди.

Манбалар шунингдек сионист армиясининг Женин лагеридаги бугунги жиноятга Ғазо қаршиликларнинг эҳтимолий  жавобидан қўрқиб, босиб олинган ҳудудларнинг жанубий чегараларида Темир гумбаз тизимни фаоллаштирганини таъкидлади.

Баъзи иброний манбалар ҳам  Жениндаги сионистларнинг бугунги ҳужумларидан мақсад Фаластиннинг таниқли шахсларидан бирини ўғирлаш эканини эълон қилди. Сионистик режим жангарилари ҳатто Женин касалхонасига ҳам раҳм қилмади ва кўздан ёш оқизувчи газ отиб бир қанча беморлари яраланди деб маълум қилди.

Ёрлиқ