Январ 28, 2023 11:46 Asia/Tashkent
  • Ишғол этилган Қудс шимолида 9 сионист ўлдирилди
    Ишғол этилган Қудс шимолида 9 сионист ўлдирилди

ОАВ кеча оқшомида босиб олинган Қудс шимолидаги отишмада 9 сионист ҳалок бўлганини хабар қилди.

Сионистик режимнинг 13-каналининг хабарига кўра Қудс шимолида жойлашган Ан-Наби Яъқуб ҳудудидаги отишма натижасида 9 нафар сионист ҳалок бўлди. Сионисти крежим манбалари бу отишмада 12 нафар яраланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим жангариларини Женин лагерига қарши ваҳшиёна ҳужумида 9 фаластинликар улар жумласидан 1 нафар қария  шаҳид бўлганини хабар қилиб, бу ҳужумда шунингдек  16 нафар жароҳатланганди.

Фаластин қаршилик кучлари сионистларни бу жиноятига жавобан сионистлар яшайдиган пунктларига бир неча раета отди.

Шунингдек юзлаб фаластинликлар ва Фаластин Исломий ҳаракати /Ҳамас/ етакчилари Женин аҳли билан бирдамлик белгиси сифатида ва сионист душманларниг бу шаҳардаги тажовузини қоралаб кеча оммавий норозилик намойиш ўтказдилар.

Ёрлиқ