Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
Зилзила қурбонлари сони Туркияда 5 минг 894 Сурияда эса 2 минг 370 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, душанба кун эрталаб Туркия жануби ва Сурия шимолидаги Рихтер шкаласи бўйича 7,8 балли зилзила содир бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сурия бўйлаб зилзила қурбонлари сони 2370 кишига яралангалар сони эса 2554 нафарга етди.
Туркия расмийлари бу мамлакатда зилзила қурбонлари сони 5894 кишига жароҳатланганлар сони эса 34810 кишига кўпайганини хабар қилди.
Туркия ва Суриядаги даҳшатли зилзила қурбонларининг умумий сони 8264 нафарни ташкил қилди.
БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA) ҳам, 7,8 магнитудали ҳалокатал зилзила Суриядаги 57 мингга яқин фаластинлик қочқинига таъсир кўрсатди де маълум қилди.
UNRWA жамоатчилик бўйича директори Tamara Al-Rafai бу агентлик фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш учун 2,7 миллион доллар ёрдамга муҳтож деб айтди.