Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 40 минг кишига етди
(last modified Wed, 15 Feb 2023 10:13:50 GMT )
феврал 15, 2023 15:13 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 40 минг кишига етди
    Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 40 минг кишига етди

Яқинда Туркия ва Сурияда содир бўлган ҳалокатли зизила қурбонларининг эълон қилинган умумий сони 40 минг кишига етди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия ҳукумати бу мамлакат жанубида ўтган ҳафта содир бўлган кучли зилзилалар қурбонлари сони 35 минг 418 кишига етди.

Сурияда ўтган душанба куни содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 3688 нафарга етди

Туркия ва Сурияда ҳамон минглаб одамлар вайронлар остида қолмоқда, совуқ ва аёзга қарамай, ўн минглаб қутқарувчилар вайроналар орасида қидирмоқа. Айни пайтда қаттиқ совуқ Туркия ва Сурияда ёрдамга муҳтож миллионлаб одамларнинг азобини кучайтирди.

БМТ ҳам кеча маҳаллий вақт билан Суриядаги зилзила оқибатида 9 миллионга яқин одам зарар кўрганига ишора қилиб, гуманитар ташкилотларга кейинги 3 ой ичида энг долзарб гуманитар эҳтиёжларни қондириш учун  397,6 миллион доллар маблағ керак бўлади деб маълум қилди.