ноябр 07, 2016 17:03 Asia/Tashkent
  • Ливан парламенти раиси Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ позициясининг аҳамиятини таъкидлади

Ливан парламенти раиси Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ позициясининг аҳамиятини таъкидлади

     Ливан парламенти раиси Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ позициясининг аҳамиятини таъкидлади. Ирна ахборот агентлигининг бугун душанба куни тарқатган хабарига кўра, Ливан парламенти раиси ва Амал ҳаракати раиси Набия Берийнинг таъкидлашича, Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг, Амал ҳаракати ва Ҳизбуллоҳ томонидан янги давлат ташкил этилиши ҳақидаги музокаралардаги қарорини ва позициясини унга юклатилганини, ушбу партиянинг ёндашуви мазкур музокараларни янада мустаҳкамлашда туртки берди. Набия Берийга кўра, Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг позицияси илгаригидек Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракатининг стратегик иттифоқи ва алоқаларини англатади. Ўтган ҳафта Мишел Оун Ливан парламентидаги 127 нафар депутатдан 83 нафар депутатнинг розилик овози билан, ушбу мамлакатнинг президенти этиб сайланди. Мишел Оун сайловдан кейин ўз ишини парламент фракциялари ва мустақил намояндалар билан Бош Вазирни сайлаш ва янги давлатни ташкил этиш билан бошлади.