Ноблус ҳудудида яна икки фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
(last modified Mon, 03 Apr 2023 07:23:34 GMT )
апрел 03, 2023 12:23 Asia/Tashkent
  • Ноблус ҳудудида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
    Ноблус ҳудудида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Ғарбий соҳилдаги Ноблус шаҳрига ҳужумида икки фаластинлик ёш шаҳид бўлиб, яна 3 нафар яраланди.

ИРНА ахборот агентлигининг Фаластин ОАВларига таяниб хабари қилишича, бугун сиоинстик режим жангарилари Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Ноблус шаҳрига ҳужум қилдилар ва бу ҳужум натижасида фаластинлик икки ёш йигит шаҳид бўлиб, 3 нафар жароҳатланди.

Хабарда келтирилишча, Исроил режими ҳарбийлари бу шаҳардаги уйларга босиб кирганида Изз Туфон ва Наззон Табаржа исмли фаластинлик ёшларни ҳибсга олдилар.

Фаластинлик кучлар ва сионистик режим жангарилари ўрасида  тўқнашувлар давом этаётгани айтилмоқда.

“Arin al-Asud” (Шерлар ўрмони) қаршилик гуруҳи кучлари тарқатган баёнотида, Ноблус шаҳрида сионистлар босқинига қарши  курашда бомба портлаши ва ўқ отишини давом этитиришини маълум қиди.

Ўтган ой ва ҳафталарда Арин ал асвуд гуруҳи курашувчилари сионистик режрим ҳарбийлари ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга қарши  амалиётлар ўтказиб Тел-авив раҳбарларини қаттиқ безовта қилди.

Ёрлиқ